Зикр (Аллоҳни тилда ва дилда ёд этиш) фазилати |
قاَلَ اللهُ تَعَالَى : } فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَ لا تَكْفُرُونِ{. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади: «Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152). }يا أَيَّهَا الَّذِيْنَ آمنُوْا اذْكُرُوْا اللهَ ذِكْرًا كَثِيْرًا{ «Эй мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб: 41). }وَالذَّاكِرِيْنَ اللهَ كَثِيْرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللهُ لَهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيْمًا{ «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркақлар ва (Аллоҳни кўп зикр қилувчи) аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир». (Аҳзоб: 35). }وَاذْكُرْ رَبَّكَ فِيْ نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيْفَةً وَدُونَ الْجَهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ وَلاَ تَكُنْ مِنَ الْغَافِلِيْنَ{. «Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф: 205). وَقَالَ r: (مَثَلُ الَّذِي يَذْكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُ رَبَّهُ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ). Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда айтадилар: «Парвардигорини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи тирик билан ўликнинг фарқи (кабидир)». (Бухорий ривояти). وَقَالَ r: (أَلاَ أُنَبِّؤُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ، وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيْكِكُمْ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُم؟ قَالُوا: بَلَى، قَالَ: ذِكْرُ اللهِ تَعَالَى). «Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, маликларингиз хузурида энг покизасини, даражаларингизни кўтарувчисини, олтину кумуш эхсон қилишдан ҳам яхшироғини ва душманларингизга рўбарў бўлиб, сизлар уларни улар сизларни бўйинларингизга уришларидан ҳам ҳайрлироғини хабарини берайми?», - дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳа, - дейишди (асҳоблари). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Аллоҳ таолонинг зикри!». (Термизий ва Ибн Можа ривояти). وَقَالَ r: (يَقُولُ اللهُ تَعَالَى : أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ شِبْراً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعاً، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعاً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعاً، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги ўйидаман. Агар у Мени зикр қилса, Мен у билан биргаман. Агар У Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар у Мени жамоа-кишилар (ораси)да зикр қилса, Мен уни улардан яхширок халқ-жамоа (ораси) да зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ (билак (65-75см) яқинлашаман. Агар у Менга бир газ билак яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен (томон)га юриб келадиган бўлса, Мен унга (томон) югураман». (Бухорий ва Муслим ривояти). عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ t أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَيَّ، فَأَخْبِرْنِي بِشَيْءٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ. قَالَ: (لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْباً مِنْ ذِكْرِ اللهِ). Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан: «Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом шариат-қонунлари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин». (Термизий ва Ибн Можа ривояти). وَقَالَ r: (مَنْ قَرَأَ حَرْفاً مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لاَ أَقُولُ: }الم{ حَرْفٌ، وَلَكِنْ: أَلِفٌ حَرْفٌ، وَلاَمٌ حَرْفٌ، وَمِيْمٌ حَرْفٌ). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир харф ўқиса (ҳам), унга шу учун (ҳам) ҳасанот (ёзилади). Мен «Алиф, Лом, Мим» бир харф, деб айтмайман. Лекин «Алиф» бир харф, «Лом» бир харф, «Мим» бир харфдир» (Термизий ривояти). عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ t قَالَ: (خَرَجَ رَسُولُ اللهِ وَنَحْنُ فِي الصُّفَّةِ فَقَالَ: أَيُّكُمْ يُحِبُّ أَنْ يَغْدُوَ كُلَّ يَوْمٍ إِلَى بُطْحَانَ أَوْ إِلَى الْعَقِيْقِ فَيَأْتِيَ مِنْهُ بِنَاقَتَيْنِ كَوْمَاوَيْنِ فِي غَيْرِ إِثْمٍ وَلاَ قَطِيْعَةِ رَحِمٍ؟ فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللهِ نُحِبُّ ذلِكَ. قَالَ : أَفَلاَ يَغْدُو أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَسْجِدِ فَيَعْلَمَ – أَوْ يَقْرَأَ – آيَتَيْنِ مِنْ كِتَابِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ خَيْرٌ لَهُ مِنْ نَاقَتَيْنِ، وَثَلاَثٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلاَثٍ، وَأَرْبَعٌ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَرْبَعٍ، وَمِنْ أَعْدَادِهِنَّ مِنَ الإِبِلِ). Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан: «Биз суфада эканимизда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. «Сизларнинг қайси бирингиз ҳар куни Бутхон ёки Ақиққа бориб, ҳеч қандай гуноҳсиз, қариндош-уруғ ўртасини узмасдан ўркачлари катта-катта бўлган икки туя олиб келишни ҳоҳлайди?», - дедилар. Биз - Эй Расулуллоҳ! Ҳаммамиз ҳоҳлаймиз, - деб жавоб бердик. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз масжидга эрталаб бориб, Аллоҳнинг китобидан икки оят ўрганмайди-ми ёки ўқимайдими? (Бу) унга икки туядан яхшироқ, учтаси (оят унга) уч туядан, тўрттаси тўртта туядан яхшироқдир. Оятлар сонига қараб туялар адади бўлади». (Муслим ривояти). وَقَالَ r: (مَنْ قَعَدَ مَقْعَداً لَمْ يَذْكُرِ اللهَ فِيْهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ، وَمَنِ اضْطَجَعَ مَضْجَعاً لَمْ يَذْكُرِ اللهَ فِيْهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир жойга ўтириб, у ерда Аллоҳни зикр қилмаса, унга Аллоҳ таолодан бир қасос - тира бўлади. Бир ўринга ётиб, унда Аллоҳни зикр қилмаса, унга (ҳам) Аллоҳ (томони)дан бир қасос - тира бўлади» (Абу Довуд ривояти). وَقَالَ r: (مَا جَلَسَ قَوْمٌ مَجْلِساً لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ فِيْهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ إِلاَّ كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةٌ، فَإِنْ شَاءَ عّذَّبَهُمْ وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ). «Қайси бир қавм бирон даврада ўтириб, у ерда Аллоҳни зикр қилмасалар ва набийларига салавот айтмасалар, уларга қасос бўлади. (Аллоҳ) агар ҳоҳласа уларни азоблайди, ҳоҳласа мағфират қилади», - дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Термизий ривояти). وَقَالَ r: (مَا مِنْ قَوْمٍ يَقُومُونَ مِنْ مَجْلِسٍ لاَ يَذْكُرُونَ اللهَ فِيْهِ إِلاَّ قَامُوا عَنْ مِثْلِ جِيْفَةِ حِمَارٍ، وَكَانَ لَهُمْ حَسْرَةً). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳни зикр қилмасдан ўринларидан қўзғолган қавм эшак ўлимтиги каби нарса устидан турган бўладилар ва (бу) уларга хасрат бўлади». (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти). |