Таҳоратдан сўнг айтиладиган зикр. |
( أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُوْلُهُ). 1 - Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад саллаллоху алайҳи ва саллам Унинг қули ва Расулидир. (Муслим ривояти). (اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ). 2 - Эй Аллоҳ! Мени тавба қилувчилардан ва тахоратли-покиза кишилардан қилгин. (Термизий ривояти). (سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوْبُ إِلَيكَ). 3 - Эй Аллоҳим! Сен поксан ва Сенинг ҳамдинг-ҳидоятинг билан (тасбеҳ айтаман). Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқдир. Сендан истиғфор сўрайман ва Сенга тавба қиламан. (Насоий ривояти). |