Гўдакка ўқиладиган жаноза намозининг дуоси |
( اللَّهُمَّ أَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ ) . 1 – Эй Аллоҳ! Уни қабр азобидан сақлагин. (Саид ибн Мусаййаб айтади: Хато-гуноҳ қилмаган сабий-гўдакка Абу Хурайра жаноза намозини ўқиганида оркасида турдим. У (юқоридаги) дуони ўқиди: … ). (Молик «Муватто»да, Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да келтирган. Байҳақий ривоят этган). Қуйидаги дуони ўқиса ҳам яхши: وَإِنْ قَالَ: ( اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ فَرَطاً وَذُخْراً لِوَالِدَيْهِ، وَشَفِيعاً مُجَاباً، اللَّهُمَّ ثَقِّلْ بِهِ مَوَازِينَهُمَا، وَأَعْظِمْ بِهِ أُجُورَهُمَا، وَأَلْحِقْهُ بِصَالِحِ الْمُؤْمِنِينَ، وَاجْعَلْهُ فِي كَفَالَةِ إِبْرَاهِيمَ، وَقِهِ بِرَحْمَتِكَ عَذَابَ الْجَحِيمِ، وَأَبْدِلْهُ دَاراً خَيْراً مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلاً خَيْراً مِنْ أَهْلِهِ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لأَسْلاَفِنَا، وَأَفْرَاطِنَا، وَمَنْ سَبَقَنَا بِالإِيْمَانِ ) فَحَسَنٌ . 2 – Эй Аллоҳ! Уни ота-онаси учун (охиратдаги) ажр, заҳира ҳамда дуоси ижобат бўладиган (шафоатчи) шафеъ қилгин. Эй Аллоҳ, шу гўдак сабабли уларнинг (ота-онасининг) мезонларини оғир, ажру-мукофотларини улуғ қилгин. Гўдакни солиҳ мўминлар қаторига қўшгин. Иброҳимнинг кафолатида (кафиллигида) қилгин. Ўз раҳматинг билан уни жаҳаннам азобидан сақлагин, унга уйидан яхшироқ уй, аҳлидан яхшироқ аҳл (оила) ато қилгин (ўрнига бергин). Эй Аллоҳ! Ёшу қаримизни ҳамда биздан олдин иймон билан ўтиб кетган кишиларни мағфират қилгин! (Ибн Қудома китобларида келтирганлар). ( اللَّهُمَّ اجْعَلْهُ لَنَا فَرَطاً، وَسَلَفاً وَأَجْراً ) . 3 – Эй Аллоҳ! Уни биз учун (сенинг хузурингда туриб, бизни кутиб олгувчи) салаф, ажру мукофот этгин. (Хасан гўдакнинг жанозасида «Фотиҳа» сураси билан шу дуони ўқир эдилар). (Бағавий, Абдураззоқлар келтирганлар). |