Беморнинг ҳолини сўраш учун борилганда унга айтиладиган дуо |
( لاَ بَاْسَ طَهُورٌ إِنْ شَاءَ اللهُ ) . 1 - Ҳечқиси йўқ. Худо ҳоҳласа, (гуноҳлардан) тозаланасиз. (Ёки: яхши бўлиб кетасиз. Биринчи маъноси кучлироқ). (Бухорий ривояти). ( أَسْأَلُ اللَّهَ الْعَظِيمَ رَبَّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ أَنْ يَشْفِيَكَ ) ( سَبْعَ مَرَّاتٍ ) . 2 - Улуғ арш Парвардигори бўлган Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини тилайман. (Етти марта). Ажали етмаган беморни кўрган киши шу дуони етти марта айтадиган бўлса …, у (албатта) тузалади. (Термизий ва Абу Довуд ривояти). |