Ўзи хохламаган бир иш бўлса ёки кўзлаган нарсасига етолмаса ўқиладиган дуо

(قَدَرُ اللَّهُ وَمَا شَاءَ فَعَلَ ) .

1 - Аллоҳнинг тақдири. У нимани ҳоҳлади, қилди.

Кучли мўъмин (иродали, катъиятли, охират ишларида муҳаббатли-иқтидорли мўъмин) Аллоҳга кучсиз мўъминга нисбатан суюклироқ ва яхшироқдир. Ҳар иккисида ҳам хайр-яхшилик бор. (Яъни, уларнинг хар иккиси иймон келтирганлар). Сенга нафъ берадиган нарсаларга (Аллоҳнинг тоатига, Унинг хузуридаги нарсага интилишга) харис бўлгин. Аллоҳдан мадад тила, заифлашмагин. (Унинг талабидан бўшашма, ялқовлик қилмагин). Мабодо сенга бирон нарса етадиган бўлса, «Агар бунақа қилганимда унақа бўларди», деб айтмагин. Сен «Аллоҳнинг тақдири. У нимани қоқлади, қилди», деб айтгин. Албатта «агар» калимаси шайтон амалини очиб-бошлаб берувчи бўлади. (Муслим ривояти).

Hosted by uCoz