Душманга ва салтанат эгасига рўбарў келинганда айтиладиган дуолар |
(اللهُمَّ إِنَّا نَجْعَلُكَ فِي نُحُورِهِمْ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شُرُورِهِمْ ) . 1 - Эй Аллоҳим! Уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз. (Абу Довуд ривояти. Хоким сахих деган). (اللهُمَّ أَنْتَ عَضُدِي، وَأَنْتَ نَصِيرِي، بِكَ أَجُولُ، وَبِكَ أَصُولُ، وَبِكَ أُقَاتِلُ ) . 2 - Эй Аллоҳим! Ўзинг қўлимсан-кувватимдирсан. Ўзинг мададкоримсан. Сенинг мададинг билан жавлон ураман, (душманимга) ташланаман. Сенинг мададинг билан жангга кираман! (Абу Довуд ва Термизий ривояти). ( حَسْبِيَ اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ ) . 3 - Аллоҳ бизга кифоядир! У нақадар яхши кифоя этгувчи - сақловчи Зот! (Бухорий ривояти). |