Эрталаб ва кечкурун айтиладиган зикрлар

Анас розияллоху анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бомдод намозидан то куёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтиргувчилар билан ўтириш мен учун Исмоил фарзандларидан тўрттасини озод этишдан (ҳам) суюклироқ. Аср намозидан кейин то қуёш ботгунга довур Аллоҳни зикр қиладиган қавм билан ўтириш мен учун яна тўрттасини озод этишдан (ҳам) суюклироқ». (Абу Довуд ривояти).

اَلْحَمْدُ للهِ وَحْدَهُ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى مَنْ لاَ نَبِيَّ بَعْدَهُ.

1 – Ҳамд ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзидан сўнг набий йўқ бўлган зотга салавоту-саломлар!

2 – оят-ал-Курсини ўқийди. Ким уни тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жиндан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади. (Ҳоким ривоят қилган).

3 – «Иҳлос», «Фалақ» ва «Ан-нос» сураларини ўқийди.

Ким бу сураларни тонг отганда ва кун ботганда уч мартадан ўқиса, Аллоҳ уни ҳамма нарсадан кифоялантиради-сақлайди. (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

(أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذَا الْيَوْمِ، وَخَيْرَ مَا بَعْدَهُ، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذَا الْيَوْمِ، وشَرِّ مَا بَعْدَهُ، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وسُوءِ الكِبَرِ، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ).

4 – Тонгга етдик ва Аллоҳнинг бутун мулки (ҳам) тонгга етди. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодирдир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу кундаги ва ундан кейиндаги яхшиликни сўрайман. Бу кундаги ва ундан кейиндаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Парвардигоро, мен Сендан ялқовликдан ва ёмон қаришликдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Парвардигоро! Менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бергин! (Муслим ривояти).

(أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ، وَخَيْرَ مَا بَعْدَهَا، وَأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذِهِ اللَّيْلَةِ، وشَرِّ مَا بَعْدَهَا، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وسُوءِ الكِبَرِ، رَبِّ أَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ).

4 – Кечга етдик ва Аллоҳнинг бутун мулки (ҳам) тунга кирди. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодирдир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан бу тундаги ва ундан кейиндаги яхшиликни сўрайман. Бу тундаги ва ундан кейиндаги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. Парвардигоро, мен Сендан ялқовликдан ва ёмон қаришликдан паноҳ беришингни сўраб илтижо қиламан. Парвардигоро! Менга дўзах ҳамда қабр азобидан паноҳ бергин! (Муслим ривояти).

( اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُوْرُ ) .

5 – Эй Аллоҳ! Сен (сабаб, мададинг) билан тонгга етдик, Сен (сабаб, мададинг) билан кечга етдик. Сен (сабаб, мададинг) билан ҳаётмиз ва Сен (сабаб, Сенинг мададинг) билан ҳаётдан кўз юмамиз. Қайта тирилиш Сенгадир. (Термизий ривояти).

( اللَّهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ الْمَصِيْرُ ) .

5 – Эй Аллоҳ! Сен (сабаб, мададинг) билан тунга етдик, Сен (сабаб, мададинг) билан тонгга етдик. Сен (сабаб, мададинг) билан ҳаётмиз ва Сен (сабаб, Сенинг мададинг) билан ҳаётдан кўз юмамиз. қайтишлик Сенгадир. (Термизий ривояти).

( اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَيَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ ) .

6 – Эй Аллоҳ! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мен Сенинг кулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳд-паймонинг ва ваъдангда турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират этгин. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечиргувчисан.

Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кечасида вафот этса, жаннатга киради. Кундузи ҳам шундай). (Бухорий ривояти).

(اللَّهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ ( وَإِذَا أَمْسَى قَالَ : اللَّهُمَّ إِنِّي أَمْسَيْتُ ) أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلائِكَتَكَ، وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أَنْتَ اللَّهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، وأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ ) أَرْبَعَ مَرَّاتٍ.

7 – Эй Аллоҳ! Тонгга етдим. (Агар кеч кирса: Кечга етдим). Мен Сени, аршингни кўтариб тургувчиларни, малоикаларингни ва бутун маҳлуқотингни гувоҳ қилиб айтаман-ки: Сен Аллоҳдирсан ва Сендан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқ. Сен ёлғизсан ва Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ! Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ҳамда Расулингдир. (Тўрт марта айтилади).

Ким бу дуони тонгда ва кечда тўрт марта айтадиган бўлса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади). (Бухорий, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Сунний ривояти).

( اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ ( وَإِذَا أَمْسَى قَالَ : اللَّهُمَّ مَا أَمْسَى) بِي مِنْ نِعْمَةٍ، أَوْ بِأَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ).

8 – Эй Аллоҳ! Менга ёки бандаларингдан бирига (эрталаб) етган неъмат фақат Сен тарафдандир. (Агар кеч кирса: (кечда) етган, дейилади). Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ва ҳамд ҳам, шукроналар ҳам Сенгадир. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

(اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الْكُفْرِ، وَالْفَقْرِ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ.

9 – Эй Аллоҳ! Менинг баданимни, қулоғимни ва кўзимни соғлом қилгин – офият бергин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Эй Аллоҳим! Мен Сендан куфр ва фақирликдан паноҳ беришингни сўрайман. Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан ўзга илоҳ йўқ. (Уч марта айтилади). (Бухорий, Абу Довуд ва Насоий ривояти).

(حَسْبِيَ اللَّهُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ) سَبْعَ مَرَّاتٍ.

10 – Аллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккал этдим ва У улкан аршнинг Парвардигоридир. (Етти марта айтилади).

(Тонг ва тунда уни етти марта айтадиган кишининг дунё ва охиратга тегишли бўлган муҳим ишларига Аллоҳ ўзи кифоя қилади). (Ибн Сунний ривояти).

(اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي، وَدُنْيَايَ، وَأَهْلِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفِظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوْذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِيَ).

11 – Эй Аллоҳ! Мен Сендан дунё ва охиратда авфу-офият сўрайман. Эй Аллоҳим! Мен Сендан динимда, дунёимда, аҳлимда ва молимда авфу-офият тилайман. Эй Аллоҳ! Менинг авратимни беркитгин! қўрқувимдан омонлик бергин-кетказгин. Эй Аллоҳ! Мен олдимдан ҳам, ортимдан ҳам, ўнгимдан ҳам, чапимдан ҳам, тепамдан ҳам, Ўзинг сақлагин! кадамим остидан хиёнатга учрашдан Сенинг улуғлигингла паноҳ сўрайман). (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

(اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً، أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ).

12 – Ғайбу ошкорни билгувчи, осмонлару ернинг яратувчиси, барча мавжудотнинг Парвардигори ва Молики-подшоҳи бўлган эй Аллоҳ! Гувоҳлик бераманки, Сендан ўзга илоҳ йўқ! Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва ширкдан паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга ёки бошқа бир муслимга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман. (Термизий ва Абу Довуд ривояти).

(بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لاَيَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ) ثَلاَثاً.

13 – Унинг исми билан бирга бўлганда на ердаги ва на осмондаги бирон нарса зарар бера олмайдиган Аллоҳ исми билан. У эшитгувчи, билгувчи Зотдир. (Уч марта айтилади).

Тонгда ва кечда шу дуони уч мартадан айтадиган кишига ҳеч нарса зарар етказмайди. (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ r نَبِيًّا) ثَلاَثاً.

14 – Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим. (Уч марта айтилади).

Тонгда ва кечда бу дуони уч мартадан айтиб юргувчи кишини киёмат кунида рози этишлик Аллоҳга ҳақ бўлади. (Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

( يَا حَيُّ، يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ).

15 – Эй мангу ҳаёт ва абадий тургувчи Зот! Сенинг раҳматинг билан (дан) мадад сўрайман. Менинг бутун шаъним-ишимни ўнглагин ва мени бирон бир лаҳза ҳам ўзимга топшириб кўймагин. (Хоким ривояти).

( أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا الْيَوْمِ : فَتْحَهُ، وَنَصْرَهُ، وَنُورَهُ، وَبَرَكَتَهُ، وَهُدَاهُ، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ، وَشرِّ مَا بَعْدَهُ).

16 – Тонгга етдик. Бутун мулк оламлар Парвардигори Аллоҳникидир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалаба, ёрдамини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

( أَمْسَيْنَا وَأَمْسَى الْمُلْكُ لِلِّهِ رَبِّ العَالَمِينَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذِهِ اللَّيْلَةِ : فَتْحَهَا، وَنَصْرَهَا، وَنُورَهَا، وَبَرَكَتَهَا، وَهُدَاهَا، وأَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهَا، وَشرِّ مَا بَعْدَهَا).

16 – Тунга етдик. Бутун мулк оламлар Парвардигори Аллоҳникидир. Эй Аллоҳ! Мен Сендан шу куннинг яхшилигини – фатҳини, ғалаба, ёрдамини, нурини, баракасини ва ҳидоятини тилайман. Сендан ундаги ва ундан кейинги ёмонликдан паноҳ беришингни сўрайман. (Абу Довуд ривояти).

(أَصْبَحْنَا ( وَإِذَا أَمْسَى قَالَ : أَمْسَيْنَا ) عَلَى فِطْرَةِ الإِسْلامِ، وَعَلَى كَلِمَةِ الإِخْلاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ r، وَعَلَى مِلِّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ).

17 – Ислом фитрадида, ихлос калимасида, набиййимиз Муҳаммад саллАллоҳу алайҳи васаллам динида ва отамиз Иброҳим миллатида (турган холда) тонг оттирдик. (Агар кеч кирса: кечга кирдик, дейилади). (У) ҳақикий муслим бўлиб, мушриклардан эмасди. (Аҳмад ва Ибн Сунний ривояти).

( سُبْحَانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ ) مِائَةَ مَرَّةٍ.

18 – Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Аллоҳни ҳамди билан (ҳамд) тасбеҳ айтамиз.

Ким тонг ва тунда 100 мартадан айтган бўлса, қиёмат кунида фақат шунча микдорда ёки ундан ҳам кўпрок бу зикрни айтган кишигина ундан афзалрок нарса билан келмоғи мумкин. (Муслим ривояти).

( لاَإِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ أَوْ مَرَّةً وَاحِدَةً عِنْدَ الْكَسَلِ .

19 – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир зот. (Ўн марта ёки ялқовлик қилинса бир марта айтилади). (Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).

(لاَإِلَهَ إِلاَّ اللَّه وَحْدَهُ، لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ) مِائَةَ مَرَّةٍ إِذَا أَصْبَحَ.

20 – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! Ва У барча нарсага қодирдир. (Юз марта тонг отганда айтади).

Буни бир кунда юз марта айтган киши ўнта қулни озод қилишга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади. Шу кун то кечгача бу зикр унинг учун шайтондан ҳимоялагувчи кўрғон-ҳимоя бўлади. Қиёмат кунида фақат бу дуони ундан ҳам кўпроқ қилган кишигина ундан афзалроқ нарса билан келади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

( سُبْحَانَ اللَّهِ وبِحَمْدِهِ : عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ، وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِذَا أَصْبَحَ .

21 – Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Аллоҳга маҳлуқотлари ададича, нафсининг ризолигича, аршининг вазнича ва калималарининг (сонича) миқдорича ҳамд билан тасбеҳлар бўлсин! (Тонг отганда уч марта айтилади). (Муслим ривояти).

(اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً) إِذَا أَصْبَحَ.

22 – Парардигоро! Мен Сендан фойдали илм, покиза-ҳалол ризқ ва қабул бўладиган амал тилайман. (Тонг отганда айтади). (Ибн Сунний ва Ибн Можа ривояти).

( أَسْتَغْفِرُ اللهَ، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ ) مِائَةَ مَرَّةٍ فِي الْيَوْمِ .

23 – Аллоҳдан истиғфор тилайман ва Унга тавбалар қиламан. (Ҳар куни юз марта айтилади). (Бухорий ва Муслим ривояти).

( أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللَّهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِذَا أَمْسَى.

24 – Аллоҳнинг мукаммал калималари билан яратганларининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. (Кеч кирганда уч марта айтади).

Шу дуони кеч кирганда уч марта ўқиган кишига туннинг заҳари-зарари етмайди. (Аҳмад, Насоий, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

( اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ .

25 – Эй Аллоҳ! Набийимиз Муҳаммадга салот ва саломлар (ёғдиргин) этгин. (Ўн марта айтади). (Табароний ривояти).

Hosted by uCoz