Намоздан сўнг салом бергач айтиладиган зикрлар |
( أَسْتَغْفِرُ اللَّهَ - 3 марта ثَلاَثاً - اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلامُ، ومِنْكَ السَّلامُ، تَبَارَكْتَ يَاذَا الجَلالِ وَالإِكْرَامِ). 1 – Аллоҳдан истиғфор сўрайман. (3 марта айтилади). Эй Аллоҳ! Сен Саломдирсан (яъни, Салом Аллоҳнинг исмларидан бири, маъноси Сен барча айбу нуқсондан саломатсан ва Сен бандаларингни ҳалокат ўринларидан сақлагувчи-саломат этгувчи салом зотдирсан). Салом Сендандир! (Яъни, саломатлик Сендан умид қилинади). Эй улуғлик ва икром сохиби, Сен (айбу нуқсондан) пок ва муқаддасдирсан. (Муслим ривояти). ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ ) . 2 – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! У ёлғиз ҳам шериксиз зотдир! Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир! Ва У барча нарсага қодир. Эй Аллоҳ, Сен берган нарсани тўсувчи, Сен тўсган нарсани берувчи йўқ. Сенинг хузурингда улуғлик-бойлик эгасига бойлиги-улуғлиги фойда беролмас. (Бухорий ва Муслим ривояти). (لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ، وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ، لَهُ النِّعْمَةُ وَلَهُ الْفَضْلُ وَلَهُ الثَّنَاءُ الْحَسَنُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ ). 3 – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У барча нарсага қодирдир. Куч-кувват ёлғиз Аллоҳ (мадади) биландир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Биз фақат Унгагина ибодат этамиз. Неъмат ҳам, фазл ҳам, гўзал (ҳамду) сано ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Гарчи кофирлар кариҳ-ёмон кўрсаларда динни холис Унинг учун қилувчилармиз. (Муслим ривояти). (سُبْحَانَ اللَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَاللَّهُ أَكْبَرُ– ثَلاَثاً وَثَلاَثِيْنَ - لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ). 4 – Аллоҳ покдир, Унга ҳамд бўлсин, Аллоҳ улуғдир (33 марта айтади). Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз ҳамда шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. У барча нарсага қодирдир. (Ким агар хар намоздан сўнг шуни айтадиган бўлса, хатолари – агар денгиз кўпикларича бўлса ҳам – мағфират қилинади). (Муслим ривояти). 5 – «Иҳлос», «Фалақ» ва «Ан-нос» сураларини хар намоздан кейин бир мартадан, бомдод ва шом намозидан кейин уч мартадан ўқийди. (Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривояти. «Фатҳул-Борий»га каралсин). بِسمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ } قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ * اللهُ الصَّمَدُ * لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ * وَلَمْ يَكُن لَّهُ كُفُواً أَحَدٌ { . Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм. (Эй Муҳаммад), айтинг: У – Аллоҳ бирдир (яъни, Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир, У якка ёлғиздир). Аллоҳ (барча хожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғли-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий Зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир. (Иҳлос сураси). الرَّحِيمِ الرَّحْمنِ اللهِ بِسمِ } قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ الْفَلَقِ * مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ * وَمِنْ شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ * وَمِنْ شَرِّ النَّفَّاثَاتِ فِي الْعُقَدِ * وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ{. Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм. (Эй Муҳаммад), айтинг: Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва хасад қилаётган хасадгўйларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман. (Фалак сураси). الرَّحِيمِ الرَّحْمنِ اللهِ بِسمِ } قُلْ أَعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ * مَلِكِ النَّاسِ * إِلَهِ النَّاسِ* مِنْ شَرِّ الْوَسْوَاسِ الْخَنَّاسِ* الَّذِي يُوَسْوِسُ فِي صُدُورِ النَّاسِ * مِنَ الْجِنَّةِ وَالنَّاسِ{. Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм. (Эй Муҳаммад), айтинг: Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) чекиниб яшириниб оладиган васвасачи шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман. (Ан-нос сураси). ويقْرَأ آيةَ الكُرسي عقِبَ كلِّ صلاةٍ. Ҳар намоздан сўнг оятал-курсийни ўқийди. оятал-курсийни хар намоздан кейин ўқийдиган кишини жаннатга киришдан фақат ўлимгина тўсиб туради. (Насоий ривояти). } اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لاَ تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلاَ نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلاَّ بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلاَ يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلاَّ بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ وَلاَ يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ{. 6 – Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай (ибодатга лойиқ) илоҳ йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудрок, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча маҳлуқларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани (яъни дунё ва охиратдаги ҳолларини) билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг курсиси осмонлару ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш кийнамайди. У энг юксак ва буюкдир. (Бақара: 255). ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ) عَشْرَ مَرَّاتٍ بَعْدَ صَلاَةِ الْمَغْرِبِ وَالصُّبْحِ. 7 – «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз зотдир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир. (У) ҳаёт беради ва (У) ўлдиради. У хар бир нарсага қодирдир». Шом ва бомдод намозларидан сўнг 10 марта айтилади. (Термизий ва Аҳмад ривояти). ( اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً ) بَعْدَ السَّلاَمِ مِنْ صَلاَةِ الْفَجْرِ. 8 – «Парардигоро! Мен Сендан фойдали илм, ҳалол-тоййиб ризқ ва мақбул амал сўрайман». Бомдод намозидан салом берилгандан сўнг айтилади. (Ибн Можа ва бошқалар ривояти). |