Рукуъда айтиладиган дуо |
( سُبْحَانَ رَبِّيَ الْعَظِيمِ ) ثَلاَثَ مَرَّاتٍ. 1 – «Улуғ Роббим покдир!» Уч маротаба айтилади. (Абу Довуд, Насоий, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти). (سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي). 2 - Эй Аллоҳ! Сен (барча айбу нуқсондан) покдирсан. Эй Парвардигоримиз! Сенинг ҳидоятинг-ҳамдинг билан тасбеҳ айтдим. Эй Аллоҳ! Мени мағфират этгин. (Бухорий ва Муслим ривояти). (سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَبُّ المَلائِكَةِ وَالرُّوحِ). 3 - (Аллоҳ хар қандай ёмонлик, айбу нуқсондан) Пок ва муқаддас зотдир. Малоикалар ҳамда Руҳ – Жаброилнинг Парвардигоридир. (Муслим ва Абу Довуд ривояти). (اللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَلَكَ أَسْلَمْتُ، خَشَعَ لَكَ سَمْعِي، وَبَصَرِي، وَمُخِّي، وَعَظْمِي، وَعَصَبِي، وَمَا اسْتَقَلَّ بِهِ قَدَمِي). 4 - Эй Аллоҳ! Сенга рукуъ қилдим ва Сенга иймон келтирдим, бўйсундим. Сенга қулоғим, кўзим, миям, суягим, пайим ва кадамим кўтариб турган нарсаларим бўйсунди. ( Муслим ривояти). (سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ، وَالْمَلَكُوتِ، وَالكِبْرِيَاءِ، وَالْعَظَمَةِ). 5 - Куч-қудрат, салтанат, киборлик ва улуғлик соҳиби (барча айбу нуксондан) покдир! (Абу Довуд, Насоий ва Аҳмад ривояти). |