Азон зикрлари

يَقُولُ مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ، إِلاَّ فِي (حَيَّ عَلَى الصَّلاةِ) وَ (حَيَّ عَلَى الْفَلاحِ )، فَيَقُولُ: (لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ).

1 – «Ҳайя алас-солат» ва «Ҳайя алал-фалаҳ»дан бошқаларида муаззин сўзи қайтарилади. «Ҳайя алас-солат» ва «Ҳайя алал-фалаҳ» дейилганда (азон эшитгувчи) «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», - деб айтади. (Бухорий ва Муслим ривояти).

(وَأَنَا أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُوْلُهُ، رَضِيتُ بِاللَّهِ رَبّاً، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُوْلاً، وَبِالإسْلامِ دِيناً).

2 - Айтадики: Мен ҳам Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Унинг ёлғиз, шериксиз эканлигига ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ҳамда Расули эканлигига гувоҳлик бераман. (Муслим ривояти).

(يَقُولُ ذلِكَ عَقِبَ تَشَهُّدِ الْمُؤَذِّنِ).

Булар муаззин гувоҳлик келтириши (яъни, ташаҳҳуди)дан сўнг айтилади. (Ибн Ҳузайма ривояти).

( يُصَلِّي عَلَى النَّبِيِّ r بَعْدَ فَرَاغِهِ مِنْ إِجَابَةِ الْمُؤَذِّنِ).

3 - Муаззинга жавоб бергач (яъни, унинг айтганларини такрорлаб бўлгач), Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга салот-дуо айтади. (Муслим ривояти).

يَقُولُ: (اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلاةِ القَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَاماً مَحْمُوْداً الَّذِي وَعَدْتَهُ، [إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادِ]).

4 - Айтадики: Ушбу комил даъватнинг, хозир бўлган-қоим намознинг Парвардигори бўлган эй Аллоҳ! Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга васила (киёматда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо-сўровлари билан хисоб бошланади) ва фазила ато этгин. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомга чиқаргин. [Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан]. (Бухорий ривояти, қавс ичида келтирилгани эса Байҳақийдан).

(يَّدْعُو لِنَفْسِهِ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ، فَإِنَّ الدُّعَاءَ حِيْنَئِذٍ لاَ يُرَدُّ).

5 - Азон билан иқомат оралигидаги вақтда ўзи учун дуо қилади. Бу вақтда (қилинган) дуо кайтарилмайди (мақбулдир). (Абу Довуд, Термизий ва Аҳмад ривояти).

Hosted by uCoz