Тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ва такбир айтишнинг фазли |
قَالَ r : ( مَنْ قَالَ: ( سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ) فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ). 1 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Кимки бир кунда юз маротаба «Субханаллоҳ ва биҳамдих (Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ айтаман)», деб айтса, хатолариденгиз кўпигичалик бўлса ҳам ўчирилади. (Бухорий ва Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( مَنْ قَالَ : ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ، لاَ شَرِيْكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيْرٌ ) عَشْرَ مِرَارٍ، كَانَ كَمَنْ أَعْتَقَ أَرْبَعَةَ أَنْفُسٍ مِنْ وَلَدِ إسْمَاعِيْلَ). 2 – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: Кимки ўн маротаба «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодирдир», деб айтса, Исмоил болаларидан тўрт жонни озод этган киши каби бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( كَلِمَتَانِ خَفِيْفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيْلَتَانِ فِي الْمِيْزَانِ، حَبِيْبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ). 3 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Тилга енгил, тарозида огир, Раҳмонга суюмли иккита калима бор: «Субханаллоҳи ва биҳамдихи» (Аллоҳ барча айбу нуксондан покдир. Унинг ҳамди билан тасбиҳ-ҳамд айтаман), «Субханаллоҳил-азийм» (Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир). (Бухорий ва Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( لأَنْ أَقُولَ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ). 4 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир. Унга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир», деб айтишим мен учун (қуёш нури тушадиган барча нарсадан) қуёш (унинг) устига чиқадиган барча нарсадан суюклироқдир. (Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَكْسِبَ كُلَّ يَوْمٍ أَلْفَ حَسَنَةٍ ؟ فَسَأَلَهُ سَائِلٌ مِنْ جُلَسَائِهِ : كَيْفَ يَكْسِبُ أَحَدُنَا أَلْفَ حَسَنَةٍ ؟ قَالَ : يُسَبِّحُ مِائَةَ تَسْبِيْحَةٍ، فَيُكْتَبُ لَهُ أَلْفُ حَسَنَةٍ، أَوْ يُحَطُّ عَنْهُ أَلْفُ خَطِيْئَةٍ). 5 – Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ҳар куни мингта яхшиликка етишишга биронтангиз ожизми? Саҳобийлардан бири сўради: қандай қилиб мингта яхшиликка етишади? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Юзта тасбеҳ айтади ва унга мингта яхшилик ёзилади ёки мингта хатоси ўчирилади. (Муслим ривояти). ( مَنْ قَالَ : ( سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيْمِ وَبِحَمْدِهِ) غُرِسَتْ لَهُ نَخْلَةٌ فِي الْجَنَّةِ). 6 – Кимки «Улуғ Аллоҳ барча айбу нуқсондан покдир ва Унинг ҳамди билан тасбеҳ-ҳамд айтаман», деб айтса, унинг учун жаннатда бир хурмо (кўчати) экилади. (Термизий ва Хоким ривояти). وَقَالَ r : ( يَا عَبْدَ اللهِ بْنَ قَيْسٍ، أَلاَ أَدُلُّكَ عَلَى كَنْزٍ مِنْ كُنُوزِ الْجَنَّةِ؟ فَقُلْتُ: بَلَى، يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ : قُلْ : لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ). 7 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй Абдуллоҳ ибн Кайс, мен сени жаннат хазиналаридан бирига йўллаб кўяйми? Ҳа, эй Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, - дедим мен. «ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» «Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ мадади биландир», деб айтгин. (Бухорий ва Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( أحَبُّ الْكَلاَمِ إِلَى اللهِ أَرْبَعٌ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، لاَ يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأْتَ). 8 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Аллоҳга энг суюмли бўлган сўзлар тўртта: Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. Ҳамд Аллоҳникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ улуғдир. Уларнинг қайси бири билан бошласанг ҳам зарари йўқ. (Муслим ривояти). جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى رَسُولِ اللهِ r فَقَالَ : عَلِّمْنِي كَلاَماً أَقُولُهُ، قَالَ : قُلْ ( لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ، لاَ شَرِيْكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيْراً، وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيْراً، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ، لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَزِيْزِ الْحَكِيْمِ )، قَالَ : فَهؤُلاَءِ لِرَبِّي، فَمَا لِي ؟ قَالَ : قُلْ ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَارْزُقْنِي). 9 – Бир саҳройи араб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига келиб: «Менга бир сўз ўргатинг, уни айтиб юрай», деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У шериксиздир. Аллоҳ жуда улуғдир. Унга кўпдан-кўп ҳамдлар бўлсин. Оламлар Парвардигори Аллоҳ барча айбу нуксондан покдир. Куч ҳам, кувват ҳам Азизу-Ҳақим бўлган Аллоҳ мадади биландир», деб айтгин. Сахройи араб сўради: Бу сўзлар Парвардигорим учун, энди ўзим учунчи? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Парвардигоро, мени мағфират қилгин, менга раҳм этгин, мени ҳидоятга йўллагин ва ризқлантиргин», деб айтгин. (Муслим ривояти). (Абу Довудда қуйидагича зиёда-кўшимча ҳам бор: Ўша киши кетгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Икки қўлини ҳам яхшиликка тўлдириб кетди). كَانَ الرَّجُلُ إِذَا أَسْلَمَ عَلَّمَهُ النَّبِيُّ r الصَّلاَةَ، ثُمَّ أَمَرَهُ أَنْ يَدْعُوَ بِهَؤُلاَءِ الْكَلِمَاتِ : ( اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَعَافِنِي، وَارْزُقْنِي). 10 – Агар бирон киши исломни қабул қиладиган бўлса, Набий алайҳис-салом унга намозни ўргатар, сўнгра эса қуйидаги калималар билан дуо этишини буюрар эдилар: «Парвардигоро, мени мағфират қилгин, менга раҳм этгин, мени ҳидоятга йўллагин, менга офият-саломатлик ҳамда ризқ бергин». (Бу (калима)лар сенга дунёю охиратингни жамлайди…) (Муслим ривояти). ( إِنَّ أَفْضَلَ الدُّعَاءِ : اَلْحَمْدُ للهِ، وَأَفْضَلَ الذِّكْرِ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ ) . 11 – Дуоларнинг энг афзали (алҳамдулиллаҳ) «Аллоҳга ҳамд бўлсин», зикрларнинг энг афзали (Ла илаха иллаллоҳ) «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» зикридир. (Термизий, Ибн Можа ва Хоким ривояти). ( اَلْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ : سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ). 12 – Боқий қолгувчи солиҳотлар қуйидагилар: (Субханаллоҳ) Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир. (Алҳамду лиллаҳ) Ҳамд Аллоҳникидир. (Ла илаха иллаллоҳу) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. (Аллоҳу акбар) Аллоҳ улуғдир. (Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи) Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳ мадади биландир. (Аҳмад ривояти). |