Истиғфор ва тавба |
قَالَ رَسُولُ اللهِ r : ( وَاللهِ إِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ فِي الْيَوْمِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِيْنَ مَرَّةً). 1 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳга касамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёдроқ истиғфор айтиб, тавбалар қиламан. (Бухорий ривояти). وَقَالَ r : ( يَا أَيُّهَا النَّاسُ، تُوبُوا إِلَى اللهِ، فَإِنِّي أَتُوبُ فِي الْيَوْمِ إِلَيْهِ مِائَةَ مَرَّةٍ). 2 – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Эй инсонлар! Аллоҳга тавба қилингиз! Албатта, мен бир кунда юз маротаба Унга тавба қиламан. (Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( مَنْ قَالَ : ( أَسْتَغْفِرُ اللهَ الْعَظِيْمَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ ) غَفَرَ اللهُ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ). 3 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки «Яккаю ёлғиз, мангу ҳаёт ва абадий тургувчи улуғ Аллоҳдан мағфират этишини сўрайман, Унга тавба қиламан», деб айтса, агар у жанг-хужум пайтида кочган бўлса ҳам Аллоҳ уни(нг гуноҳларини) мағфират қилади. (Абу Довуд, Термизий ва Хоким ривояти). وَقَالَ r : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الرَّبُّ مِنَ الْعَبْدِ فِي جَوْفِ اللَّيْلِ الآخِرِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتَ أَنْ تَكُونَ مِمَّنْ يَذْكُرُ اللهَ فِي تِلْكَ السَّاعَةِ فَكُنْ). 4 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Парвардигорнинг бандасига энг яқин вақти кечанинг охирги қисмида бўлади. Ушбу соатда Аллоҳни зикр этувчилардан бўлишга қурбинг етса, бўлгин! (Термизий, Насоий ва Хоким ривояти). وَقَالَ r : ( أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنَ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ، فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ). 5 – Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Банданинг Роббисига энг яқин вақти унинг саждага бош кўйган вақтидир. Бас, дуони кўп қилингиз. (Муслим ривояти). وَقَالَ r : ( إِنَّهُ لَيُغَانُ عَلَى قَلْبِي، وَإِنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ فِي الْيَوْمِ مِائَةَ مَرَّةٍ). 6 – Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Қалбимни (хато-унутиш) коплаб олади ва мен Аллоҳдан бир кунда юз маротаба истигфор сўрайман. (Чунки Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи васаллам зикрни, курбат-яқинлик хосил қилишни ва ўзини текшириб-кузатиб туришни доимо зиёда этиб борар эдилар. Агарда баъзи вақтда уни хаёлларидан фаромуш этсалар, унутсалар, буни ўзлари учун гуноҳ деб билар ва истиғфор айтишга шошилар эдилар. – Ибн ал-Асир сўзи). (Муслим ривояти). |