Сафо ва Марва тепасида турилганда ўқиладиган дуо |
لَمَّا دَنَا مِنَ الصَّفَا قَرَأَ: } إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ … { أَبْدَأُ بِمَا بَدَأَ اللهُ بِهِ، فَبَدَأَ بِالصَّفَا فَرَقِيَ عَلَيْهِ حَتَّى رَأَى الْبَيْتَ فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ، فَوَحَّدَ اللهَ وَكَبَّرَهُ وَقَالَ : (لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحزاب وَحْدَهُ) ثُمَّ دَعَا بَيْنَ ذَلِكَ، قَالَ مِثْلَ هَذَا ثَلاَثَ مَرَّاتٍ … الحديث، وَفِيْهِ : ( فَفَعَلَ عَلَى الْمَرْوَةِ كَمَا فَعَلَ عَلَى الصَّفَا). 1 – Набий алайҳиссалом Сафо (тоғига) яқинлашганларида қуйидаги оятни ўқидилар: «Албатта, Сафо ва Марва Аллоҳнинг оят-аломатларидандир». (Бакара: 158). «Аллоҳнинг биринчи айтганидан бошлайман», дедилар ва Сафодан бошладилар. Каъбани кўрадиган бўлгунларича токка кўтарилдилар. Қиблага юзландилар. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигини айтиб, «тавҳид» айтдилар. «Аллоҳу акбар», деб такбир айтдилар. «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди: бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди». Сўнг шу ораликда дуо қилдилар. Шундай деб уч марта айтдилар… Марва тепасида ҳам худди шундай қилдилар. (Яъни, уч марта дуо қилдилар). (Муслим ривояти). |