Саломни кенг ёйишлик |
قَالَ رَسُولُ اللهِ r : ( لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا، وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا، أَوَلاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ ؟ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ). 1 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Мўъмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча мўъмин бўлмайсизлар. Сизларни бир амалга йўллаб қўймайми? Агар уни қилсангизлар, бир-бирингизни яхши кўрасизлар: ўрталарингизда саломни ёйингизлар. (Муслим ва бошқалар ривояти). (ثَلاَثٌ مَنْ جَمَعَهُنَّ فَقَدْ جَمَعَ الإِيْمَانَ: اَلإِنْصَافُ مِنْ نَفْسِكَ، وَبَذْلُ السَّلاَمِ لِلْعَالَمِ، وَالإِنْفَاقُ مِنَ الإِقْتَارِ). 2 – Уч нарса бор. Ким уларни жамласа, батаҳқиқ, иймонни жамлабди: Ўзингиздан (ўзингизга карши) адолат-инсоф этмоғингиз, олам (муслимларига) салом бермоклик ва торлик-кийинчиликда ҳам инфоқ-эҳсон қилмоқлик. (Бухорий ривояти). وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا : أَنَّ رَجُلاً سَأَل النَّبِيَّ r أَيُّ الإِسْلاَمِ خَيْرٌ ؟ قَالَ : ( تُطْعِمُ الطَّعَامَ، وَتَقْرَأُ السَّلاَمُ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ ) . 3 – Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Набий алайҳиссаломдан сўради: Исломнинг қайси амали яхшироқ? Расулуллоҳ айтдилар: Таом беришлигинг ва таниган-танимаган (муслим) кишингга салом бермоқлигинг. (Бухорий ривояти). |