Расулуллоҳга салот (саллаллоҳу алайҳи васаллам деб) айтишликнинг фазли |
قَالَ r : ( مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلاَةً وَاحِدَةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْراً ) . 1 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Ким менга (бир марта) салот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салот айтади. (Аллоҳнинг салоти раҳматидир). (Муслим ривояти). وَقَالَ r: (لاَ تَجْعَلُوا قَبْرِي عِيْداً، وَصَلُّوا عَلَيَّ، فَإِنَّ صَلاَتَكُمْ تَبْلُغُنِي حَيْثُ كُنْتُمْ). 2 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менинг қабримни тавоф этадиган жой қилиб олмангиз. Менга салот айтингиз. Албатта, сизларнинг салотингиз (дуоингиз) қаерда бўлсангиз ҳам менга етади. (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти). وَقَالَ r : ( اَلْبَخِيْلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ فَلَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ ) . 3 – Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Олдида мен зикр қилинганимда менга салот айтмаган киши бахилдир. (Термизий ва бошқалар ривояти). وَقَالَ r : ( إِنَّ للهِ مَلاَئِكَةً سَيَّاحِيْنَ فِي الأَرْضِ يُبَلِّغُونِي مِنْ أُمَّتِي السَّلاَمُ ) . 4 – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳнинг ер юзини кезиб юриб, умматимдан менга салом етказгувчи фаришталари бор. (Насоий ва Хоким ривояти). وَقَالَ r: (مَا مِنْ أَحَدٍ يُسَلِّمُ عَلَيَّ إِلاَّ رَدَّ اللهُ عَلَيَّ رُوحِي حَتَّى أَرُدَّ عَلَيْهِ السَّلاَمَ). 5 – Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менга бирон киши салом айтадиган бўлса, унинг саломига алик олишим учун Аллоҳ менга рухим (жоним)ни кайтариб туради. (Абу Довуд ривояти). |